ИИВ “Озодлик” радиоси тарқатган маълумотга изоҳ берди

“Озодлик” радиоси 25 ёшли қассоб Бунёд Сапаев 15 август куни тунда Янгибозор туман ИИБда қаттиқ калтакланганидан кейин туман касалхонасига ётқизилганини хабар беради. 

Душанба куни “Озодлик” радиоси Хоразм вилоятининг Шовот туманида истиқомат қилувчи 25 ёшли қассоб Бунёд Сапаев 15 август куни тунда Янгибозор туман ИИБда қаттиқ калтакланганидан кейин туман касалхонасига ётқизилганини хабар берди.
 
Ўзбекистон ИИВда қайд этишларича, айни пайтда ушбу воқеа бўйича хизмат текшируви ўтказилмоқда. Идорада “ҳуқуқни муҳофаза қилиш идорасининг расмий вакилларидан барча тафсилотлар ва ҳолатлар аниқланмагунича ёки Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг ахборот ресурсларида расмий хабар чоп этилмагунича, ички ишлар органларига доир маълумотларни тарқатмаслик”ни илтимос қилишди.  
 
Жабрланувчининг сўзларига кўра, милиция ходимлари уни ўғирликда айблаган ёш аёлнинг аризасига кўра уйидан олиб кетишган, милиция бўлимида эса ундан иқрорлик кўрсатмаларини олиш учун “дубинка” ёрдамида зўрлаш билан таҳдид қилишган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.