Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонни ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналишини белгилади

Саноатни ривожлантириш, барча тармоқларда йирик ва кичик ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш; Тадбиркорликни ривожлантириш ва бизнесга ҳар томонлама кўмаклашиш учун қулай шароитларни яратиш...

Нукусда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда Қорақалпоғистонни янада ривожлантириш бўйича бешта устувор йўналиш белгиланди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар беради.
 
1.      Саноатни ривожлантириш, барча тармоқларда йирик ва кичик ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш
2.      Тадбиркорликни ривожлантириш ва бизнесга ҳар томонлама кўмаклашиш учун қулай шароитларни яратиш
3.      Қишлоқ хўжалигида илғор технологияларни кенг жорий этиш, ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, ҳосилдорликни ошириш ва маҳсулотлар ассортиментини кенгайтириш
4.      Замонавий, ишлаб чиқариш ва аҳоли учун қулай бўлган инфратузилмани яратиш
Оролбўйи аҳолисининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш учун қамраб олувчи чораларни кўриш

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.