Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент ҳокимига йўлланган хатга жавоб берди

18 август куни Facebook фойдаланувчиси Отабек Нуритдинов ўз саҳифасида Тошкент  шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга очиқ хат ёзганди.

18 август куни Facebook фойдаланувчиси Отабек Нуритдинов ўз саҳифасида Тошкент  шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга очиқ хат ёзганди.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси, хат ушбу ташкилотга юборилмаган бўлса ҳам, Нуритдиновнинг хатига жавоб берди. Нуритдинов ўз мурожаатида Ортиқхўжаевдан ўз “монополиясини” тўхтатишини сўраган.

Монополияга қарши курашиш қўмитасида қайд этишларича, бозорда Crafers компаниясидан ташқари қандолатчилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи 600 дан ортиқ корхона фаолият кўрсатмоқда.

«Бозор юқори рақобат даражаси билан паст концентрацияланган ҳисобланади. Бунда бозор улушларининг ҳисоб-китоблари бирор-бир хўжалик юритувчи субъект устун (монопол) ҳолатда эканлиги аломатлари йўқлигини кўрсатмоқда. Оддий қилиб айтганда «Crafers» компанияси – монополист эмас ва қандолатчилик маҳсулотлари бозорида таъсирга эга эмас», – дейишмоқда қўмитадагилар.

Artel компаниясига тўхталадиган бўлсак, қўмитанинг таъкидлашича, Ўзбекистонда электр-маиший техникасини (йирик ва майда) ишлаб чиқариш билан 10 дан ортиқ компания шуғулланади.

«Akfa Group компанияси борасида, 1 август ҳолатига кўра бутун республика бўйлаб 180 дан ортиқ хўжалик юритувчи субъект эшик ва ромлар, дераза ва уларга ромлар ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланмоқда», – дея қайд этади қўмита.

Шунингдек, қўмитадагиларнинг қайд этишича, “ишлаб чиқарилаётган алюминий ва пластик профилларга алоҳида товар сифатида қаралишини ҳисобга олган ҳолда, Қўмита алоҳида компания ёки шахслар гуруҳининг эҳтимолий устунлик ҳолати бўйича қўшимча ўрганиш ишларини ўтказиши зарур”.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.