Ўзбекистон Россияда сайёҳлари кўп пул сарфлайдиган мамлакатлар бешталигидан ўрин олди

Бу маълумотларни Россия Марказий банки 2019 йилнинг 1-чораги учун ҳисоботда келтиради.

Россияга борадиган сайёҳлар харажатлари бўйича Ўзбекистон бешинчи ўринни эгаллади (83 млн доллар). Бу маълумотларни Россия Марказий банки 2019 йилнинг 1-чораги учун ҳисоботда келтиради.

Бу борада биринчи ўринни хитойлик сайёҳлар эгаллаган, улар Россияда 260 млн доллар сарфлаган. Иккинчи ўринда 190 млн доллар билан Украина туристлари бормоқда. Учинчи ва тўртинчи ўринларни эса мос равишда Қозоғистон (180 млн доллар) ва Қирғизистон (90 млн доллар) бўлиб олишди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.