Олий суд радио Гранд иши бўйича қарор чиқарди

2018 йил май ойида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси радиостанция раҳбарига компания давлат фойдасига ўтганини маълум қилган эди... 

«Олий суд “Гранд” радиоси иши бўйича бизнинг фойдамизга қарор чиқарди ва таъсисчимиз ҳамда раҳбаримиз Светлана Хоннинг шикоятини қисман қондирди», – дея хабар беради радиостанция ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида.

Ўз хабарида радиостанция президентга ва ташкилотни қўллаб-қувватлаб турган барчага ўз миннатдорчилигини билдиради. “Биз биргаликда мамлакатимиз раҳбарининг кўмагида радиомизни сақлаб қолдик”, – қайд этилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил май ойида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси радиостанция раҳбарига компания давлат фойдасига ўтганини маълум қилган эди. Бунда тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.