2020 йилда ўқитувчиларнинг маоши оширилади

Бундан ташқари, узоқ қишлоқ мактабларида фаолият кўрсатувчи ўқитувчиларни рағбатлантириш учун уй-жой ва автокредит ажратилиши ҳам кўзда тутилган...

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасига, молия ва халқ таълими вазирликларига 2020 йилда халқ таълими соҳаси ходимларининг иш ҳақи миқдорини оширишга кўрсатма берилди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан халқ таълими тизимини ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум бўлди.

Бундан ташқари, узоқ қишлоқ мактабларида фаолият кўрсатувчи ўқитувчиларни рағбатлантириш учун уй-жой ва автокредит ажратилиши ҳам кўзда тутилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.