Cенаторлар она сути билан озиқлантириш тўғрисидаги қонунни рад этди

Қонунда давлат муассасалари ва ташкилотларда, шунингдек вокзаллар, аэропортлар ва маданий муассасаларда она сути билан озиқлантиришучун махсус жойларни яратиш кўзда тутилганди.

Она сути билан озиқлантириш тўғрисидаги қонунни рад этишга 75 нафар сенатор овоз берди, 5 нафари бунга қарши чиқди, 1 нафари бетараф бўлди ва 3 нафари овоз бермади, дея хабар беради Газета.uz нашри.

Қонунда давлат муассасалари ва ташкилотларда, шунингдек вокзаллар, аэропортлар ва маданий муассасаларда она сути билан озиқлантиришучун махсус жойларни яратиш кўзда тутилганди.

Сенатор Орал Атаниязованинг қайд этишича, таклиф қилинаётган қонунда айрим нормалар 1981 йилда Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан қабул қилинган ҳамда ЖССТга аъзо давлатларнинг ҳаммаси амал қилиши керак бўлган резолюция – она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни сотиш бўйича Ҳалқаро қоидалар мажмуига мувофиқ келмайди.

Шунингдек сенатор қонунга болалар озуқасининг сифатини экспертиза қилишни ҳам киритиш зарурлигини таъкидлади.

Қонун қайта кўриб чиқиш учун қайтарилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.