Журналистлар учун янги танлов


 
«САБР» Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази ва Ўзбекистондаги DVV Internationa ваколатхонаси томонидан ЎзР Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини кўллаб-қувватлаш парламент комиссияси, ЎзР Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, «ЮКСАЛИШ» умуммиллий ҳаракати, “Ривожланиш Стратегияси” маркази, Ўзбекистон Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази кўмагида “Ижтимоий масалаларни ҳал этишда аёлларнинг роли, инновациялар ва аҳолининг заиф қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш” мавзуида энг яхши мақола учун журналистлар ўртасида танлов эълон қилади.

Танлов мақсади: жамоатчилик эътиборини гендер тенглиги, аёлларнинг расмий ва норасмий таълим олиши, аёлларнинг даромад манбаларидан фойдаланишини кенгайтириш, қишлоқ аёлларида микротадбиркорлик ва ўзини-ўзи банд қилишни ривожлантириш, заиф оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига жалб этишдан иборат.

Танлов вазифаси: журналистларнинг гендер тенглиги ҳамда ижтимоий масалаларни ҳал этиш ва инновацияларда аёллар роли соҳасидаги профессионал фаолиятининг сифатини оширишга, публицистик ва ахборот материаллари циклининг пайдо бўлишига ҳамда ОАВ иштирокидаги ижтимоий лойиҳаларни ривожлантиришга кўмаклашишдир.

Танлов иштирокчилари. Алоҳида муаллифлар, ижодий жамоалар ва гуруҳлар, ОАВни тақдим этувчи таҳририят жамоалари, шунингдек ижтимоий тармоқларда ўз материалларини чоп этувчи блогерлар танлов иштирокчилари бўлиши мумкин.

Танловга тақдим этиладиган мақолалар 2019 йилнинг 1 июлидан 2019 йилнинг 10 октябригача чоп этилган бўлиши лозим. Ҳакамлар ҳайъати I, II, III ўринларни эгаллаган ғолибларни аниқлаган ҳолда танловга якун ясайди. Танловда қатнашиш учун аризалар ва мақолаларни 15 октябрга қадар [email protected] электрон манзилига “Танловга” деган ёзув билан жўнатиш зарур.

Ҳакамлар ҳайъатининг таркиби:XXI асрнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этишда Марказий Осиё аёлларининг роли” Халқаро форуми ташкилотчиларининг вакиллари.

 I ўринни эгаллаган ғолиб йирик халқаро форумга, мавзу бўйича конференцияга сафар билан мукофотланади. II ва III ўрин соҳиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Танлов якунлари 2019 йил 31 октябрь куни “XXI асрнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этишда Марказий Осиё аёлларининг роли” Халқаро форуми чоғида эълон қилинади.
 
Маълумотнома:
 «САБР» РИИРМ ва Ўзбекистондаги DVV International ваколатхонасининг ҳамкорлик фаолияти 8 йил давомида амалга ошириб келинмоқда. Шу давр ичида бир нечта лойиҳа ва тадбирлар мажмуи рўёбга чиқарилди. Ургут, Оқдарё туманларида ва Самарқанд шаҳрида амалга оширилган лойиҳалар «САБР» РИИРМнинг ташкилий ва институционал ривожланишини қўллаб-қувватлашга; асосан кам таъминланган оилалардаги ёш аёллар ва қизларнинг фаровонлиги ва турмуш сифатини оширишга  йўналтирилди. Аҳолининг заиф қатламларига кирувчи 3 мингдан ортиқ аёл ва қизлар касб кўникмаларига эга бўлди ва ўз микробизнесларини бошлаган ҳолда оиласининг фаровонлигини яхшилашга муваффақ бўлди.

DVV International ташкилоти DVV нинг Ўзбекистондаги Филиали билан тақдим этилган. Асосий фаолият йўналиши – Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида, шу жумладан Самарқандда истиқомат қилувчи ижтимоий заиф ёш йигит-қизлар ва аёллар учун сифатли таълим дастурларини яратишдир. Бунинг учун DVV International ҳамкор ташкилотларни қўллаб-қувватлайди ва катталарнинг таълим олишига кўмаклашади. DVV Филиали маҳаллий давлат ва нодавлат ҳамкорлари билан ишлар экан, катталарга таълим бериш соҳасида фаолият кўрсатадиган ташкилотлар тармоғини яратишга ўз ҳиссасини қўшади ва уларнинг таълим секторини ислоҳ қилиш жараёнларида қатнашишига кўмаклашади.
 
«САБР» Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази ўз фаолиятини 1996 йилдан буён олиб боради. У 1996 йил ноябрь ойида танг вазиятга тушиб қолган аёллар ва болалар учун биринчи Ишонч маркази сифатида яратилган эди. 2016 йил августда ташкилот «САБР» Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази сифатида қайта рўйхатдан ўтди. Ташкилот миссияси: аҳоли заиф қатламларининг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилашга кўмаклашиш, уларнинг фуқаролик позицияларини фаоллаштириш, демократик қадриятлар ва ижтимоий шериклик асосида ижтимоий инновацияларни жорий этиш орқали уларнинг қобилиятлари ва имкониятларини ривожлантиришдир.
 
Ўзбекистон Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази ўз фаолиятини 2018 йил ноябрь ойидан бошлади. Марказ ўз олдига қатор вазифаларни қўйди, хусусан: Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг ижтимоий-сиёсий институт сифатидаги институционал салоҳиятини кучайтириш; Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлат ва жамиятни шакллантириш жараёнларида фаол иштирок этиш; миллий журналистика сифатини илғор халқаро стандартлар даражасигача оширишга кўмаклашиш; 
_________________________________________________________________
Ишларни баҳолаш учун қуйидаги мезонлар таклиф этилади:
1. Долзарблик 2. Мувозанат 3. Креативлик 4. Ҳаққонийлик.  
Танлов анонси ОАВда, ижтимоий тармоқларда жойлаштирилади.
Танлов тафсилотлари билан www.sabr.uz сайтида ва [email protected] электрон почтаси орқали танишиш мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.