«Евроатом» Ўзбекистонда қурилажак АЭСни хавфсизлик борасида “стресс-тест”дан ўтказишга тайёр

ЕИ ҳузуридаги Ўзбекистон Миссияси раҳбари, элчи Дилёр Ҳакимов Европа Иттифоқи Атом энергияси комиссияси бўйича Европа ҳамжамиятининг халқаро бошқармаси бошлиғи Ханс Рейн билан учрашув ўтказди. 

ЕИ ҳузуридаги Ўзбекистон Миссияси раҳбари, элчи Дилёр Ҳакимов 24 август куни Европа Иттифоқи Атом энергияси комиссияси бўйича Европа ҳамжамиятининг  (“Евроатом”) халқаро бошқармаси бошлиғи Ханс Рейн билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ хабар беради.
 
 
Суҳбат чоғида “Евроатом” ташкилоти Ўзбекистонда қурилажак АЭСни хавфсизлик борасида “стресс-тест”лардан ўтказишга тайёр экани қайд этилди.
 
«Учрашув якунлари бўйича мамлакатимизнинг манфаатдор вазирликлари ва идоралари билан ахборот ва тажриба алмашиш орқали ўзаро мулоқотни жадаллаштириш бўйича зарур чоралар кўрилиши, шунингдек яқин келажакда иккала томон раҳбарияти, тегишли идоралари даражасида ташрифлар ўтказиш ҳақида келишувга эришилди», – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.