Қатор авиакомпаниялар Ўзбекистонга парвозлар сонини оширди

Аэрофлот авиакомпанияси Москва – Бухоро йўналиши бўйича парвозлар сонини ҳафтасига 2 дан 3 гача, ва ёз мавсумидан бошлаб ҳафтасига 3 тадан 4 тагача оширмоқда.

Аэрофлот авиакомпанияси Москва – Бухоро йўналиши бўйича парвозлар сонини ҳафтасига 2 дан 3 гача, ва ёз мавсумидан бошлаб ҳафтасига 3 тадан 4 тагача оширмоқда. Utair авиакомпаниясига ҳам ушбу йўналиш бўйича парвозлар сонини ҳафтасига 3 тадан 5 тагача ва ёз мавсумидан бошлаб ҳафтасига 5 тадан 6 тагача оширишга рухсат беришди.  

Шунингдек Аэрофлот Москва – Тошкент йўналиши бўйича парвозлар сонини ҳафтасига 7 тадан 10 тагача ва ёз мавсумидан бошлаб ҳафтасига 10 тадан 11 тагача оширади. S7 Airlines эса ушбу йўналиш бўйича парвозлар сонини ҳафтасига 4 тадан 6 тагача ва ёз мавсумидан бошлаб ҳафтасига 6 тадан 7 тагача оширади.

Қиш мавсумидан бошлаб Nordwind Airlines авиакомпаниясининг Нижнекамск – Тошкент рейси ҳафтасига 1 марта амалга оширилади.

ИрАэро авиакомпаниясининг Фарғонадан Жуковский, Караснодар, Санкт-Петербург йўналишларига қўйишга сўровлари, шунингдек Москвадан Тошкент ва Бухорога амалга оширадиган рейслари рад этилди.

Red Wings ва S7 Airlines авиакомпаниялари ҳам Москва – Бухоро йўналишига рухсат ололмади.

Шунингдек, Utair авиакомпаниясининг Москвадан Тошкент ва Самарқанд йўналишлари бўйича, Nordwind Airlines авиакомпаниясининг эса Москвадан Самарқанд, Наманган ва Фарғона йўналишлари бўйича парвозлар сонини оширишга берган сўровлари ҳам рад этилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.