Андижон вилоятида яна бир ҳоким ишдан бўшади

Андижон вилоятининг Жалолқудуқ тумани ҳокими, сенатор Содиқжон Турдиев саломатлиги туфайли истеъфога чиқди

Андижон вилоятининг Жалолқудуқ тумани ҳокими, сенатор Содиқжон Турдиев саломатлиги туфайли истеъфога чиқди, – маълум қилади xabar.uz.
 
«Охирги пайтларда Содиқжон ака касал эди. У бир неча ой ичида уни бўшатишларини илтимос қилганди. Саломатлиги яхши эмаслиги туфайли унинг илтимосини қабул қилдик. Унинг ўрнига ҳоким вазифасини вақтинчалик бажарувчи қилиб туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Зокиржон Давроновни тайинладик», – дейди Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.