Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилотининг яна иккита конвенциясига қўшилди

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалигида меҳнатни инспекция қилиш тўғрисидаги ва Саноат ва савдо соҳаларида меҳнатни инспекция қилиш тўғрисидаги конвенцияларни ратификация қилди...

27 август куни Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)нинг қуйидаги конвенцияларини ратификациялаш тўғрисидаги қонунларни имзолади:

— Қишлоқ хўжалигида меҳнатни инспекция қилиш тўғрисидаги 129-сонли ХМТ Конвенцияси (Женева, 1969 йил 25 июнь);
— Саноат ва савдо соҳаларида меҳнатни инспекция қилиш тўғрисидаги 81-сонли ХМТ Конвенцияси (Женева, 1947 йил 11 июль).
 
Бир йил ичида Ўзбекистон ХМТнинг тўртта конвенциясини ратификация қилди, жумладан Мажбурий меҳнат тўғрисидаги 29-сонли ва Халқаро меҳнат нормаларини қўллашга кўмаклашиш учун уч томонлама маслаҳатлашувлар тўғрисидаги 144-сонли конвенциялар ҳам.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.