Тошкентда микроавтобус ёнди

28 август куни Шайхонтоҳур туманининг Себзор кўчасида соат 16:55 да “Миркамол Транс Сервис” МЧЖга тегишли “Газель” русумли автомобиль ёниб кетган...

28 август куни Шайхонтоҳур туманининг Себзор кўчасида соат 16:55 да “Миркамол Транс Сервис” МЧЖга тегишли “Газель” русумли автомобиль ёниб кетди, дея хабар беради ИИББ матбуот хизмати.

Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ. Ёнғин пайтида техник таъмирлашга кетаётган микроавтобус салонида 39 ёшли ҳайдовчи Умиджон Р. бўлган.
Электр симларидаги қисқа туташув ёнғинга сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.