Кечки Анҳор: 29 август янгиликлари

1 сентябрдан бошлаб аёллар учун турмуш қурадиган ёш 18 ни ташкил қилади; Тошкентда зўравонликдан жабр кўрган аёллар учун биринчи марказ очилди...

1 сентябрдан бошлаб аёллар учун турмуш қурадиган ёш 18 ни ташкил қилади. Президент Шавкат Мирзиёев Оила кодексига ўзгаришлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Амалдаги қонунчиликка кўра аёллар учун турмуш қурадиган ёш 17 ёшни ташкил қилади.
 
Ўзбекистон Президенти Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгаришлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Унга кўра меҳнатга мажбурлаш учун жарима 10 бараварга оширилди, ушбу тузатишлар 29 августдан кучга киради. Бундан олдин жарима энг кам иш ҳақининг 1 дан 3 бараваригача бўлган миқдорни ташкил қиларди.
 
Riviera СКМни қураётган компания 4 нафар ишчи ҳалок бўлиши муносабати билан қурилиш ишларини вақтинчалик тўхтатди. “Объектдаги қурилиш ишлари барча тафсилотлар ва юз берган воқеанинг аниқ сабаблари аниқлангунича тўхтатилади. Воқеа жойида экспертлар гуруҳи ишламоқда ”, – дейилади The Tower MMG хабарида. Тошкент прокуратураси ушбу факт бўйича жиноий иш қўзғаган.
 
Тошкентда зўравонликдан жабр кўрган аёллар учун биринчи марказ очилди. Ташкилотда профессионал руҳшунослар, юристлар ва тиббиёт ходимлари ишлайди. «Зарурат бўлганида, аёл марказда бир неча кун қолиши мумкин. Шу ернинг ўзида аёллар учун иш топиш имконияти ҳам мавжуд», – қайд этилади ҳокимлик тарқатган хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.