Кечки Анҳор: 30 август янгиликлари

Самарқанд ИИБда итни қасддан босиб кетиш ҳолатига изоҳ берилди; Президент қатор ҳокимларни мукофотлади...

Парламент сайловларини кузатиш учун ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг миссияси ташриф буюради. Ушбу миссия 300 га яқин кузатувчиларни ўз ичига олади.
 
Самарқанд ИИБда итни қасддан босиб кетиш ҳолатига изоҳ берилди. Видеога тушиб қолган ит 15 кишини тишлаган, улар касалхонага ётқизилган. Итларни ушлаш хизмати уни ушлаб, вилоят ветеринария бошқармасининг вирусология лабораториясига жўнатди.
 
Президент қатор ҳокимларни мукофотлади. Хусусан, Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноевга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи” унвони берилди. Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланди.

Есемурат Канязов Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бундан олдин у Тошкент Давлат юридик институти ректори вазифасида фаолият кўрсатаётган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.