Ҳукумат томонидан атроф-муҳит мониторинги маълумотлари базаси жорий этилади

Бу ҳақда атроф-муҳитнинг давлат мониторинг тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги ҳукумат қарорида сўз боради.

2021 йил 1 январдан бошлаб атроф-муҳит давлат мониторинг тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базаси ишлай бошлайди, 2021 йил декабридан эса атмосфера ҳавоси ифлосланишининг мониторинги автоматлаштирилади. Бу ҳақда атроф-муҳитнинг давлат мониторинг тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги ҳукумат қарорида сўз боради.   

Ушбу ҳужжатга мувофиқ 2021 йил 1 январдан атроф-муҳитга зарарли таъсири юқори бўлган янгидан ишга тушириладиган хўжалик субъектлари ҳудудида ҳавони ифлослантириш манбаларидан намуналар олиш ва уларни таҳлил қилиш бўйича автомат станциялар мажбурий тартибда ўрнатилади.
 
Шунингдек 2021 йил 1 январга қадар республика ва вилоят даражасидаги барча давлат таҳлил лабораториялари аккредитациядан ўтказилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.