Прокуратура чақалоқларни деразадан ташлаган аёлга қарши жиноий иш қўзғади

Чақалоқлар оғир жароҳатлар билан реанимацияга етказилган, бироқ иккаласи ҳам нобуд бўлган.

9 сентябрь куни Наманган вилоятида соат тахминан 3:30 да фуқаро Д.Х., фарзандининг оёғи қийшиқ туғилганидан стрессга тушиб, ўз фарзандини ва М. Т. исмли аёлнинг фарзандини  иккинчи қават деразасидан ташлаб юборган. Д.Х. ўз фарзандидан халос бўлишга ва жиноятни яширишга уринган.

Иккала чақалоқ ҳам оғир жароҳатлар билан реанимацияга етказилган, бироқ иккаласи ҳам нобуд бўлган.

Ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Д.Х.га қарши Жиноий кодекснинг 97-моддаси 2-қисми, “а”, “в” бандлари (қасддан содир этилган қотиллик) бўйича ва туғруқ мажмуасининг масъул шахсларига нисбатан 116-модда, 4-қисм, “а” банди (ўз касбий вазифаларини тегишли тарзда бажармаслик) бўйича жиноий ишлар қўзғатилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.