Тошкентда журналистлар, блогерлар ва юристлар учун тренинглар серияси ташкил қилинади

Юридик клиника журналистлар, юристлар ва блогерларни “Ахборот олиш эркинлигини таъминлашнинг қонунчилик асослари” мавзусида тренинглар сериясига таклиф этади.

2019 йил 26 сентябрь – журналистлар учун тренинг

2019 йил 27 сентябрь – юристлар учун тренинг

2019 йил 2 октябрь – журналистлар учун тренинг

2019 йил 14 октябрь – юристлар учун тренинг

2019 йил 21 октябрь – талаба-юристлар учун тренинг

2019 йил 22 октябрь – талаба-журналистлар учун тренинг

2019 йил 23 октябрь – блогерлар учун тренинг

2019 йил 1 ноябрь – талаба-юристлар учун тренинг

2019 йил 2 ноябрь – талаба-журналистлар учун тренинг

2019 йил 4 ноябрь – блогерлар учун тренинг

Тренерлар:
Карим Бахриев
Ҳуқуқ ҳимоячиси, журналист, “Ҳуррият” газетасининг асосчиси, “Хўжалик ва ҳуқуқ” – “Хозяйство и право” илмий-юридик журналининг муҳаррири. Журналистларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида катта тажрибага эга. Ўзбек, рус ва инглиз тилларида чоп этилган “Сўз эркинлиги ҳақида сўз”, “Журналистнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари”, “ОАВнинг ҳуқуқий асослари”, “ОАВ ва сайловлар” китобларининг муаллифи.

Илҳом Хамидов
16 йилдан ортиқ юридик фаолият тажрибасига эга. Интеллектуал мулк ҳуқуқи ва ахборот ҳуқуқига ихтисослашган. Узоқ йиллар давомида юридик маслаҳатчи сифатида фаолият кўрсатиб, 20 дан ортиқ медиа-компанияларга (телевидение, радио, журналлар, Интернет-ОАВ), мусиқий лейбллар ва реклама агентликларига консультация хизматларини кўрсатган. Шунингдек йирик медиа-холдингларда консультациялар берган, “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ва муаллифлик ҳуқуқи ва оммавий ахборот воситалари соҳасида бошқа қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашган. Муаллифлик ҳуқуқи, ахборот олиш масалалари, маъмурий ҳуқуқ соҳаларидаги мақолалар муаллифи.

Мадина Турсунова. Интеллектуал мулк (Турин университети, Италия) ва хўжалик ҳуқуқи ва жараёни (Тошкент Давлат юридик университети) бўйича магистр. Интеллектуал мулк, ахборот ҳуқуқи ва виждонсиз рақобат соҳасида амалиётчи юрист. Амалдаги патент вакили. 10 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга эксперт.

Саида Сулайманова. Журналист, медиатренер, муҳаррир, “Ўзбекистон Республикаси Замонавий журналисткани ривожлантириш маркази”нинг ҳамасосчиси ва директори. Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетида ва Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультетида йигирма йиллик ўқитувчилик фаолияти тажрибасига эга. Мамлакатлар бўйича ва минтақавий журналистик лойиҳаларнинг раҳбари. Ўзбекистонда “Журналистлар учун юридик клиника” директори.

Лола Исламова. Журналист, Anhor.uz интернет-нашрининг асосчиси ва муҳаррири, “Ўзбекистон Республикаси Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази”нинг ҳамасосчиси, медиатренер. Халқаро ва мамлакатлар бўйича медиалойиҳалар раҳбари ва иштирокчиси, “Олтин қалам” мукофотининг совриндори.

Дарья Османова . Журналист, медиатренер, фасилитатор, “Ўзбекистон Республикаси Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази”нинг ҳамасосчиси. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетида ва Ломоносов номидаги МДУнинг Тошкент филиалида 15 йиллик ўқитувчилик фаолияти тажрибасига эга. “Зумм”, “Саквояж”, “Тойона хэппи” журналларида чоп этилган PR-материаллар муаллифи. Мамлакатлар бўйича ва минтақавий медиалойиҳаларнинг фаол иштирокчиси, ММ-мутахассис, креатор.

Тренинглар Ўзбекистон Республикасидаги Буюк Британия элчихонаси кўмагида “Ўзбекистонда ОАВ эркинлигини қўллаб-қувватлаш учун журналистларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси доирасида “Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан ташкил қилинмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.