Шавкат Мирзиёев ҚҚС ставкасини пасайтиришга топшириқ берди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Молия вазирлигига қўшилган қиймат солиғи ставкаларини пасайтириш бўйича конкрет асосли таклифларни ишлаб чиқишни топширди. Бу ҳақда Газета.uz нашри «Ўзбекистан 24» телеканалига таянган ҳолда хабар беради. ҚҚС ставкаси неча фоизга камайишига аниқлик киритилмаган.

11 сентябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг саккиз ойи учун давлат бюджетига тушумлар прогнози 7% га ошириб бажарилганини қайд этди. Тушумлар миқдорини ошириш ва солиққа тортиладиган базани кенгайтириш учун якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган белгиланган солиқларнинг йиғилишини ошириш ва хуфия бандликни легаллаштириш муҳим, дея қайд этади давлат раҳбари.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.