Ўзбекистонда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ташкил қилинди. У нима билан шуғулланади?

Ўзбекистон Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузурида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ташкил этилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар беради.

Агентлик чакана савдо ва хизматлар кўрсатиш нуқталарида товарлар ва хизматларнинг назорат хариди ва уларнинг экспертизасини ташкил қилиш билан шуғулланади.

Шунингдек Агентлик ваколатлари орасида қуйидагилар ҳам бор:

·      истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилиши фактлари мавжуд бўлганида тадбиркорлик субъектларини текшириш ва уларни жаримага тортиш;
·     истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунбузарликларни бартараф этиш ва бундан кейин уларга йўл қўймаслик ҳақида кўрсатмалар киритиш;
·      истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасида давлат органлари ва ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
·      истеъмол бозорини, нархлар динамикасини ва ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархининг шаклланиш механизмларини ўрганиш, нархларни барқарорлаштириш бўйича таклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқиш;
·      реклама соҳасида виждонсиз рақобатга йўл қўймаслик ва ҳаққоний бўлмаган рекламанинг олдини олиш мақсадида реклама бозорини тартибга солиш.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.