Кечки Анҳор: 12 сентябрь янгиликлари

Молия вазирлиги ҚҚС ставкасини 15% гача пасайтиришни режалаштирмоқда. Вазирлик ҳисоб-китобларига кўра, бу давлат бюджетига тушумларни йилига 10 трлн сўмга қисқартиради.
 
Хитой фуқаролари Ўзбекистон ҳудудида визасиз 7 кунгача бўлиши мумкин. Ушбу янгилик 2020 йил 1 январдан кучга киради.
 
Иш ташлаш эълон қилган шахтёрларнинг иш ҳақи 15% га оширилди. Август ойида “Шарғункўмир” шахтёрлари чидаб бўлмас меҳнат шароитлари туфайли иш ташлаш эълон қилганди. Маълумотларга кўра, маоши 1 млн сўмдан паст бўлган ишчиларнинг иш ҳақи оширилган.

Ғафур Раҳимов ўз исмини санкцион рўйхатдан чиқариб ташлашни талаб қилмоқда. Раҳимов АҚШ молия вазирлигининг хорижий активлари устидан назорат қилиш офисига қарши судга даъво аризаси берган. Унда “Саккиз йилдан бери рўйхатда бўлиш Раҳимовга тузатиб бўлмас молиявий зарар ва обрўга путур етказди ва етказишда давом этмоқда”, – дейилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.