ЙПХ ходими томонидан машинада пиёдани уриб кетиш факти бўйича хизмат текшируви бошланди

Воқеа 12 сентябрь куни соат тахминан 8.00 да Чилонзор туманидаги Бунёдкор кўчасида юз берган. 

ИИББда ички ишлар ходими томонидан машинада пиёда уриб кетилгани ҳақидаги ахборотни тасдиқлашди. Хабарда қайд этилишича, пиёда ҳалок бўлмаган, ИИББ ходимига нисбатан эса хизмат текшируви олиб борилмоқда.

«ЙТҲ натижасида 46 йшли пиёда Зафар А. тан жароҳатларини олиб, тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Айни пайтда шифокорлар унинг ҳолатини қониқарли сифатида баҳоламоқда», – дея қайд этади ИИББ.

Воқеа 12 сентябрь куни соат тахминан 8.00 да Чилонзор туманидаги Бунёдкор кўчасида юз берган. ЙПХ инспектори Б.К. ўз хизмат вазифаларини бажариш пайтида «Ласетти» русумли хизмат автомобилида пиёдани уриб кетган.

Пиёда йўлни рухсат этилмаган жойда, пиёдалар ўтиш жойидан ўттиз метр масофада кесиб ўтган. ЙПХ инспектори бошқарувни йўқотган ва йўл ёқасида турган “Ласетти” русумли автомобилга бориб урилган, дейилади ИИББ хабарида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.