Меҳнат вазирлиги Фарғонадаги мажбурий меҳнат ҳақида: “Бизда бундай маълумотлар йўқ”

Ўтган ҳафтада “Озодлик” радиоси Ҳалқаро ҳунармандлар фестивали олдидан Фарғонада минглаб бюджетчиларнинг мажбурий меҳнатга жалб этилгани тўғрисида хабар берганди.  

«Юзлаб иқтисодчилар ва молиячилар, банкирлар ва юристлар ишдан бўшатиш таҳдиди билан Қўқонга юборилди. Улар фестивал фасадларини бўяш, гул экиш ва кўчаларни тозалаш ишлари билан шуғулланган», – дейилади радио хабарида.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари Нодир Якубов 13 сентябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида ушбу саволга изоҳ берди.  

«Бизда бу ҳақда маълумотлар йўқ. Бизга ариза ёки тушунтириш хати керак. Биз бирор мансабдор шахс ёки иш берувчини жавобгарликка тортиш учун жойларга чиққанимизда, шунчаки у айбдор деб айта олмаймиз, унинг ҳам ҳуқуқлари бор. Ушбу хабардан кейин инспекция бу масала билан шуғулланди, аммо воқеанинг ўзини [мажбурий меҳнат] исботлай олмадик».

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.