Давлат экология қўмитаси “тезкор линия” телефонларини ишга туширди.

Линия табиатни муҳофаза қилиш қонунчилиги бузилиши ҳолатлари бўйича мурожаатлар ва шикоятларни қабул қилиш учун ташкил этилди. 

Давлат экология қўмитасининг умумреспублика “тезкор линияси” телефони ишга тушиб, туну-кун режимида мурожаатлар ва шикоятларни қабул қилишни бошлади, дея хабар беради қўмита матбуот хизмати. Линия табиатни муҳофаза қилиш қонунчилиги бузилиши ҳолатлари бўйича мурожаатлар ва шикоятларни қабул қилиш учун ташкил этилди. Хусусан:

    – дарахтларни ноқонуний кесиш;
    – маиший чиқиндиларни рухсат этилмаган жойларга ташлаш;
    – ноқонуний балиқ ови ва овчилик;
    – атроф муҳитнинг корхона чиқиндилари ва ташламалари билан ифлосланиши.

Қўмитада қайтд этишича, “ишонч телефонлари” орқали қилинаётган мурожаатлар ва шикоятларни қабул қилиш бўйича ички фаолият қайта ташкил қилинди. Қўнғироқлар қуйидаги рақамлар бўйича қабул қилинади:
         –  (+998) 71 236-26-66; 
         –  (+998) 71 207-11-07.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.