ОАВ: андижонлик аёлга 500 кило пахта тергани учун автомобиль совға қилинди

Андижон вилоятида истиқомат қилувчи Олмахон Хусанова бир кунда 500 кг пахта териб, рекорд ўрнатди. 

Андижон вилоятида истиқомат қилувчи Олмахон Хусанова бир кунда 500 кг пахта териб, рекорд ўрнатди. Мукофот тариқасида теримчига вилоят ҳокимлиги томонидан Chevrolet Spark автомобили совға қилинди, дея хабар беради U24.uz.

«Бир кунда ярим тонна пахтани бир киши теришга қодир эмас. Теримчилар билан ўтказилган кўр сонли суҳбатлардан бу борадаги рекорд 150 кг бўлишини айтишим мумкин. Турли ташкилотлардан келган теримчилар кундузги нормани 40-80 кг атрофида, ҳарбийлар 100 кг атрофида ўрнатишган. Қишлоқ аёллари пахта йиғим-теримининг дастлабки икки ҳафтасида кунига 150 кг дан пахта теришади», — дейди Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон-Германия форумининг директори Умида Ниязова.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.