Мобил қурилмалар ноябрь ойигача рўйхатдан ўтказилади

2019 йил 1 декабрдан бошлаб эса бу хизмат пулли асосда амалга оширилади.

Мобил қурилмаларни бепул рўйхатдан ўтказиш ишлари 2019 йил 1 ноябрга қадар бепул рўйхатдан ўтказилади. Бу уларни мобил алоқа операторларининг тармоқларига улаш йўли орқали автомат режимда амалга оширилади. Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун ишлатиладиган, олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади.

2019 йил 1 ноябрдан бошлаб рўйхатга олиш ишлари жисмоний шахслар, импортчилар ва ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан мурожаат бўлганидан кейин мобил қурилмаларни халқаро уникал идентификация кодлари бўйича рўйхатга олиш тизимида бепул амалга оширилади. 2019 йил 1 декабрдан бошлаб эса бу хизмат пулли асосда амалга оширилади.

Рўйхатдан ўтган мобил қурилмалар такрор рўйхатдан ўтказилмайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.