Милиция бош вазир номидан сохта маълумот тарқатган одамларни қидирмоқда

куни ижтимоий тармоқларда гўёки Абдулла Арипов маҳалла фуқаролар йиғинларига соқол қўйган, диний кийимда юрадиган ҳамда узоқ вақт давомида чет элда бўлган шахслар ҳақида маълумотлар тўплаш топшириғини берди, деган ахборот тарқалган

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Ўзбекистон бош вазири номидан сохта маълумот тарқатган кишиларни қидирмоқда. 18 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда гўёки Абдулла Арипов маҳалла фуқаролар йиғинларига соқол қўйган, диний кийимда юрадиган ҳамда узоқ вақт давомида чет элда бўлган шахслар ҳақида маълумотлар тўплаш топшириғини берди, деган ахборот тарқалган.

«Ҳукумат раҳбарининг барча топшириқлари ва фармойишлари махсус шаклда босиб чиқарилади, имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади», – дея қайд этади ҳукумат матбуот хизмати.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.