Кечки Анҳор: 19 сентябрь янгиликлари

Амир Темур хиёбонидаги дрифтга изоҳ топилди; Экопартия вакиллари Дархондаги чинорни кесиш ХУЖМШ раҳбари учун манфаатли эканини билдиришди.

Амир Темур хиёбонидаги дрифтга изоҳ топилди. ИИББ маълумотларига кўра, бу пайтда хусусий ижодий студия томонидан тақдимот экшн-ролигини тасвирга олиш ишлари амалга оширилган. 
 
Экопартия вакиллари Дархондаги чинорни кесиш ХУЖМШ раҳбари учун манфаатли эканини билдиришди. “Бундай лавозимларни эгаллаб турган шахслар, албатта ҳаммаси эмас, кўп ҳолларда мебель ишлаб чиқарувчи цехлар билан келишиб олиб, уларга ёғоч етказиб беришади, деб ўйлайман, албатта бепул эмас”, – дейди партия аъзоси Абу-Али Ниязматов.
 
“Тез ёрдам” чақирувларининг 30% дан ортиғи асоссиз. “Мурожаат этувчиларнинг асосий қисми – сурункали касалликларга эга одамлардир. Уларнинг баъзилари пойтахт тез ёрдам хизматига йилига 500, баъзида эса ҳатто 1000 мартадан мурожаат қилишади”, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг шошилинч ва тез тиббий ёрдам масалалари бўйича маслаҳатчиси Обиджон Дилмуродов.
 
«Тошшаҳартрансхизмат» ва метрополитенга 47,7 млрд сўм миқдоридаги зарар қоплаб берилади. Дизель ёнилғиси ва электр энергияси учун қарзлар республика ва пойтахт бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан қопланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.