Хорижий инвесторларга Investment visa тақдим этилади

Ушбу виза Ўзбекистон иқтисодиётига базавий ҳисоб қийматининг камида 8500 баравари миқдорида инвестиция қилган шахсларга расмийлаштирилади. 

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчи хорижий фуқароларнинг алоҳида гуруҳи учун жорий этиладиган кириш визаларининг қўшимча (электрон бўлмаган) тоифалари рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар беради.

Киритилган ушбу қўшимчага кўра рўйхатдаги мавжуд Vatandosh, Student visa, Academic visa, Medical visa, Piligrim visa қаторидан Investment visa ҳам ўрин олган.

Investment visa чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига базавий ҳисоб қийматининг камида 8500 баравари миқдорида инвестиция қилган шахсларга расмийлаштирилади. Ушбу визанинг амал қилиш муддати уч йилни ташкил этади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.