Кечки Анҳор: 20 сентябрь янгиликлари

Human хусусий бандлик агентлигига нисбатан жиноий иш қўзғатилди; «Тошиссиққуввати» квитанцияларни текширишни сўрамоқда...

Human хусусий бандлик агентлигига нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Компания турли мамлакатларда фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олган, аммо уларнинг ҳеч бири ишга жойлаштирилмаган. 52 нафар фуқародан Агентлик ҳисобрақамига 1,6 млрд сўмдан ортиқ маблағ тушган. Тошкент прокуратураси томонидан “ўта йирик миқдорда содир этилган фирибгарлик” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.
 
2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида Россиядан Ўзбекистонга 2 млрд доллар маблағ ўтказилган. Бу 2018 йилнинг худди шу давридаги кўрсаткичга қараганда 200 млн.га кўп.
 
Ўзбекистон фуқаросига суиқасд қилганликда гумон қилинаётган шахслар қўлга олинди. 17 сентябрга ўтар кечаси Санкт-Петербургда икки номаълум шахс ўлдириш ниятида  Ўзбекистон фуқароси А.Т.га ҳужум қилган. Гумондорларга қарши “миллий сабабларга кўра қотилликка суиқасд қилиш” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.
 
«Тошиссиққуввати» квитанцияларни текширишни сўрамоқда. Пойтахтнинг Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманларидаги айрим техник-инспекторлар ўзбошимчалик билан тайёрланган ва исмлари ёзилган муҳрлар ва штамплардан фойдаланган ҳолда истеъмолчиларнинг пулларини қабул қилган. Қатор шундай ҳолатларда пуллар ҳисобрақамга тушмаган, қисман тушган ёки ўз вақтида тушмаган. “Тўланган квитанцияларда фақат банк кассаларининг муҳрлари, штамплари бўлиши керак”, – дейилади хабарда.
 
Бугун сайловолди кампанияси бошланди. Марказий сайлов комиссияси 2019 йилнинг 22 декабрь санасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ва маҳаллий депутатлар кенгашларига сайловлар куни сифатида белгилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.