Олий Мажлисга сайловлар: «22 декабрь: янги Ўзбекистон – янги сайловлар»

Ушбу сайловларда электрон ахборот тизими ва сайловчиларнинг ягона рўйхати қўлланади.

20 сентябрь куни сайловолди кампанияси бошланди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий депутатлар кенгашларига сайловлар 22 декабрга белгиланди.

«Энг аввало, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш кераклигини тушунамиз», – дейди Марказий сайлов комиссиясининг раиси Мирзоулуғбек Абдусаломов сайловолди кампанияси бошланиши муносабати билан ташкил қилинган матбуот анжуманида.

Ўзбекистон Экологик ҳаракатида квоталарнинг бекор қилиниши партиялараро рақобатни кучайтиради. “Бешта партия сайловларда қатнашиш учун илк бор ўз вакилларининг номзодларини илгари сурди”, – дейди МСК раиси.

Колл-марказ умуммиллий сайлов марказига айланади, унга сайлов масалалари бўйича Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан мурожаат қилиш мумкин бўлади. Шунингдек “Сайловлар-2019” махсус мобил иловаси ҳам ишга туширилган.  

Ушбу сайловларда электрон ахборот тизими ва сайловчиларнинг ягона рўйхати қўлланади. Тизим 2017 йил декабрида туман халқ депутатлари кенгашларига сайловларда синаб кўрилган эди.

Бу йил 20 млн.дан ортиқ сайловчи, шу жумладан 2 млн дан ортиқ ёшлар илк бор овоз бериш жараёнида қатнашиши кутилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.