Контрабандачилар онкологик касалликларни даволаш учун мўлжалланган муддати ўтган дориларни олиб киришга уринди

Дори-дармонларни Тошкентда сотиш режалаштирилган.

Навоий вилояти Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари 2000 дона “Соннат” таблеткаси ва “Гербалайф” биологик фаол қўшимчаларнинг 25 та туридан иборат 961 млн сўмлик йирик контрабанда партиясини қўлга олди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.

Қўлга олинган тўрт нафар фуқаро Жангилди Мапитов (1977 йилда туғилган), Сейтжан Сабирбаев (1982 йилда туғилган), Умиджон Мухаммедов (1985 йилда туғилган) ва Зиёвуддин Раззаков (1981 йилда туғилган) қозоғистонлик Сакон исмли фуқаро билан тил бириктириб контрабанда ишлари билан шуғулланган.

Шунингдек улар онкологик касалликларни даволаш учун мўлжалланган муддати ўтган дориларнинг йирик партиясини ҳам олиб киришга уринган. Дори-дармонларни Тошкентда сотиш режалаштирилган.

Навоий вилоят ДХХ бошқармаси контрабанда моддаси бўйича жиноий иш қўзғади, ҳозир тергов ишлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.