Афғонистон мамлакат президентини сайламоқда
Бугун, 28 сентябрь куни Афғонистонда президент сайловлари бўлиб ўтмоқда. Айтиш жоизки, сайловлар бир неча марта орқага сурилган эди, аммо бу сафар овоз бериш жараёни амалга ошадиган кўринади. Anhor.uz нашри сайловлар жараёнини кузатиб бормоқда.
Давлат раҳбари лавозимига 18 та номзод даъвогарлик қилмоқда, шу жумладан амалдаги президент Ашраф Ғани ҳам. Ўтказилган сўровларга кўра, амалдаги президентнинг асосий рақиби Абдулла Абдуллада президентликка сайланиш учун реал имконият мавжуд.
Сайловлардан олдин 34 та афғон провинциясининг ярмида терактлар содир этилди. Сайловларни бойкот қилишга чақираётган “Толибон” Қатарда АҚШ вакиллари билан тинч музокараларни олиб боришга уриняпти, лекин шу билан бирга бугун, яъни сайловлар кунида сайлов участкаларига ҳужум қилиш билан таҳдид қилмоқда.
Афғонистон ИИВ маълумотларига кўра сайлов участкаларини муҳофаза қилиш учун 72 мингта ҳарбий, яна 30 мингга яқин ҳарбий захирада турибди, улар исталган пайтда жалб этилиши мумкин.
Сайловларни ўтказишга 150 млн долларга яқин маблағ сарфланган бўлиб, ушбу сумманинг 60 фоизини афғон ҳукумати, қолганини эса халқаро ташкилотлар ва АҚШ ҳукумати ажратган.
Шарҳлар