Афғонистон: сайловлар ҳеч нимага қарамасдан ўтказилди

Афғонистон: сайловлар ҳеч нимага қарамасдан ўтказилди

Овоз бериш учун келишлар сонининг пастлиги, техник ишдан чиқишлар – ўтган шанба куни Афғонистонда бўлиб ўтган президентлик сайловларини сиёсатшунос Нажибулла Ацакзай шундай баҳоламоқда. Бу 2001 йили толиблар ҳокимияти ағдарилганидан кейинги тўртинчи сайловлардир. Бу сафарги сайловларда амалдаги президент Ашраф Ғани 14 та номзод орасида етакчи бўлди, мамлакат ижроия ҳокимиятининг раҳбари Абдулла Абдулла эса унинг асосий рақибига айланди.  
 
 
Ўзининг сайловлардан кейинги биринчи шарҳида Ал-Жазира телеканали “сайловчилар тўлиқ эмаслигидан ёки умуман йўқлигидан, фирибгарликлар кўламини қисқартириш учун мўлжалланган биометрик идентификация машиналари эса тегишли тарзда ишламаганидан шикоят қилганини” маълум қилди.
 
 
Дастлабки натижалар 17 октябрда кутилмоқда, якуний натижалар эса 7 ноябрда маълум бўлиши керак (аммо бу ҳам Мустақил сайлов комиссияси ҳамкасбимизга айтганидай дастлабки режалар бўлади). Агар номзодларнинг бирортаси ҳам 51 фоиз овозни тўплай олмаса, унда иккита етакчи номзод ўртасида иккинчи тур сайловлари ўтказилади.
 
 
Барча сайлов участкаларида овоз бериш учун келганлар сони ҳатто 2018 йил октябрь ойидаги парламент сайловлари билан солиштирганда ҳам паст бўлгани боис, Мустақил сайлов комиссияси овоз бериш жараёнини яна икки соатга, яъни кечки соат 5 гача  узайтирган (Тошкент вақти билан фарқ ярим соат). Бунинг устига Мустақил сайлов комиссияси (МСК) мамлакатдаги 5373 та сайлов участкасидан 901 таси билан алоқани йўқотганини билдиради. Хусусан, комиссия Бадахшон, Тахар, Қундуз ва Баглан провинцияларидаги сайлов участкалари билан боғлана олмаган, бу ерларда сайлов кунлари телекоммуникация тармоқлари шикастланган – дея хабар беради “TOLO News” телеканали. МСК ходимаси Мавлана Абдулланинг Аnhor.uz нашри манбаига берган маълумотига кўра, 17 та провинцияда 464 та сайлов участкаси, шу жумладан сайлов материаллари бўлмаган 33 та марказ ёпилган.
 
 

“Мен сайловлар харажатларининг катта қисми афғон ҳукумати томонидан молиялаштирилгани билан фахрланаман”, – деди Ашраф Ғани мухбирлар билан Қобулда бўлган учрашув чоғида. Демак, ўтган сайловлар кимгадир барибир ёқибди.

 
 
Юрий Черногаев

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.