Тошкент шаҳар ҳокимлиги бузилган Ezidyor ресторани эгасига яна 2,4 млрд.сўм бериши керак
Tashkent City қурилиши муносабати билан бузилган «Ezidyоr» ресторанининг эгасига компенсация сифатида «Sayohat» ресторани тақдим этилди. Бу ҳақда Togri.uz нашри бузилган ресторан эгаси Шерзод Собировга таянган ҳолда хабар беради.
Тадбиркор шу йилнинг 1 сентябридан бошлаб «Sayohat» ресторанининг расмий эгасига айланди. Бундан олдин ресторан Тошкент шаҳар ҳокимлигининг балансида эди.
«Шаҳар ҳокимлиги мендан яна 2.4 млрд.сўм қарз. Аммо бу суммани ҳозир талаб қилиш ниятим йўқ. Компенсациянинг қолган қисмини келажакда бошқа моддий бойликлар кўринишида олишни ўйлаяпман» — дейди Шерзод Собиров.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бундан олдин тадбиркорга компенсациянинг учта вариантини таклиф қилганди. Булар: «Sayohat» ресторани, 19 млрд сўмга яқин миқдорда пул маблағи, Тошкентнинг Нукус кўчасида жойлашган тураржой биносининг биринчи қаватидаги ер.
Шарҳлар