Тошкентдаги лаборатория ходимлари таъмагирлик учун жиноий жавобгарликка тортилди

“Наврўз деҳқон бозори” ҳудудида жойлашган ветеринария-санитария экспертизаси ходимлари тухум, сут ва сут маҳсулотлари эвазига лаборатория тадқиқотларини ўтказмасдан туриб ҳар куни маҳсулотлар сифати ҳақида хулоса берганлиги аниқланди. 

Тошкентда лаборатория ходимлари жиноий жавобгарликка тортилди. Уларга 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилиши мумкин. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматига таянган ҳолда мухбиримиз хабар беради.

Терговгача текшириш ишлари жараёнида Мирзо Улуғбек туман прокуратураси ходимлари томонидан “Наврўз деҳқон бозори” ҳудудида жойлашган ветеринария-санитария экспертизаси ходимлари тухум, сут ва сут маҳсулотлари эвазига лаборатория тадқиқотларини ўтказмасдан туриб ҳар куни маҳсулотлар сифати ҳақида хулоса берганлиги аниқланди. Прокуратура ходимларининг ҳисоб-китобларига кўра, 2019 йил август ойида лаборатория ходимлари таъмагирлик йўли билан 20 мингдан ортиқ тухум олган. Олиб қўйилган сут ва сут маҳсулотларига аниқлик киритилмаяпти.

Ушбу ҳолат юзасидан ветеринария-санитария экспертизаси ходимларига нисбатан ЖКнинг 214-моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. Айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.