ИИВ автомобилларнинг орқа ён ойналарига парда осишни тақиқламоқчи
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгаришлар киритиш ҳақидаги ҳужжат лойиҳасини чоп этди.
“Ялтироқ ва (ёки) тонировка қилинган (қорайтирилган) ойнали ҳамда кўришни чекловчи қопламали транспорт воситаларидан фойдаланиш” деб номланувчи 126-моддада “кўриш” сўзидан кейин “ҳайдовчи ўтирадиган жойдан” жумласини олиб ташлаш таклиф қилинмоқда.
Лойиҳада биринчи қоидабузарлик учун 10 та базавий ҳисоб катталигини (2,23 млн.сўм), такрорий қоидабузарлик учун 15 та базавий ҳисоб катталигини (3,3 млн.сўм) белгилаш таклиф этилмоқда.
Шунингдек, рухсатсиз орқа ёки олд ён ойналарни тонировка қилиш учун жаримани биринчи қоидабузарлик учун 50 та базавий ҳисоб катталигида (11,15 млн.сўм) ва йил давомида такрорий қоидабузарлик учун 70 та базавий ҳисоб катталигида (15,61 млн.сўм) белгилаш таклиф қилиняпти.
Шарҳлар