Вазирлар Маҳкамасига шифокорларга тажовуз қилганлик учун жазони қатъийлаштириш ҳақидаги қонун лойиҳаси киритилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ёрдамида “Ўзбекистон Республикаси Жиноий кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Ҳужжатда шифокорга тажовуз қилганлик учун уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш кўрпинишидаги жазо кўзда тутилган.
«Турли вазирликлар ва идоралар билан мувофиқлаштириш каби жуда мураккаб жараён узоқ ва оғир меҳнатни талаб қилганига қарамасдан, ушбу жараён якунланди ва шу йилнинг 4 октябрь куни қонун лойиҳаси белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилди», – дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 2018-2019 йилларда тиббий ходимларга нисбатан куч ишлатиш, уларга тан жароҳатларини етказиш бўйича 400 дан ортиқ ҳолат қайд этилган.
Шарҳлар