Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўз сайтларига эга бўлади

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўз сайтларига эга бўлади

Барча республика давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, ўз фаолиятини молиялаштирувчи манбалардан қатъи назар, ўз сайтларига эга бўлиш мажбуриятини олди. Бу давлат раҳбарининг 4 октябрдаги қарорида кўзда тутилган, дея хабар беради Газета.uz.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигига икки ой муддат ичида расмий давлат сайтига қўйиладиган талабларни янгилаш, шунингдек интернетда барча республика давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг сайтлари бор-йўқлиги ва уларнинг ишлашини инвентаризация қилиш топширилди.

Инвентаризация натижалари, янги талабларни ҳисобга олган ҳолда янги давлат сайтларини яратиш ва мавжудларини модернизациялаш бўйича чоралар кўриш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.