Маркази Афғонистонда бўлган зилзила Ўзбекистон шаҳарларида сезилди

Маркази Афғонистонда бўлган зилзила Ўзбекистон шаҳарларида сезилди

9 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 15:44 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. Зилзила маркази Тошкентдан жанубий йўналишда 524 км масофада бўлган.

Ер ости силкинишларининг кучи Тошкентда, Наманганда, Андижонда, Фарғонада, Гулистонда, Жиззахда, Самарқандда ва Қаршида 2 баллни ташкил қилган. Термизда зилзила кучи 2-3 балл бўлган. Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида сейсмологик фаоллик кузатилмаган.

Вайроналиклар ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.