Қандолатчилик маҳсулотлари ва шоколаднинг импорт божлари ставкаси оширилади

Қандолатчилик маҳсулотлари ва шоколаднинг импорт божлари ставкаси оширилади

2020 йил 1 январдан бошлаб қандолатчилик маҳсулотлари ва шоколаднинг импорт божлари ставкаси оширилади. Бу ҳақда Газета.uz хабар беради.

Қанддан (шу жумладан оқ шоколад) тайёрланган, таркибида какао бўлмаган қандолатчилик маҳсулотларининг импорт божи бир кг учун 0,35 доллар минимал чегара билан 30% гача оширилади (ҳозир – 20%, аммо бир кг учун 0,25 доллардан кам эмас).

Шоколад ва таркибида какао бўлган бошқа тайёр озиқ-овқат маҳсулотларининг импорти учун ставка бир кг учун 0,35 доллар минимал чегара билан 30% гача ошади (ҳозир – 15%, аммо бир кг учун 0,30 доллардан кам эмас).

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.