Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Ушбу ҳужжатга мувофиқ давлат органларининг раҳбарлари грант маблағларини жалб этишда бевосита қатнашган ходимларни энг кам иш ҳақининг 15 баробари миқдорида бир марталик мукофот пули кўринишида рағбатлантиришга ҳақли.

Фармонга мувофиқ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг донорлар билан самарали ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича ваколатли органи сифатида белгиланди.