«Ўзбекистон темир йўллари» чипталарга 60% гача чегирма жорий этди

«Ўзбекистон темир йўллари» чипталарга 60% гача чегирма жорий этди

«Ўзбекистон темир йўллари»  айрим ички ва хорижий йўналишларга 20% дан 60% гача чегирмалар ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда Anhor.uz мухбири миллий темир йўл компаниясига таянган ҳолда хабар беради.

Хусусан, “Тошкент – Андижон – Тошкент” йўналишидаги №060/059, 062/061 поездларга қуйидаги чегирмалар тақдим этилади:

– чипта поезд жўнашидан 2-5 сутка олдин харид қилинганида – 20%;
– чипта поезд жўнашидан 6-45 сутка олдин харид қилинганида – 60%;

«Тошкент – Шаҳрисабз – Тошкент» йўналиши бўйича №007/008 ички поездга ҳамда барча тоифадаги вагонларга қуйидаги чегирмалар тақдим этилади:

– чипта поезд жўнашидан 2-5 сутка олдин харид қилинганида – 50%;
– чипта поезд жўнашидан 6-45 сутка олдин харид қилинганида – 60%.

Шунингдек Россия Федерациясидан Ўзбекистон Республикасига келадиган давлатлараро поездларда плацкарта қийматига тарифнинг 50% миқдорида чегирма жорий этилди. Ўзбекистон Республикасидан Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасига  кетаётган барча йўловчи поездларига чегирма барча турдаги вагонларда плацкарта қийматига тарифнинг 30% ни ташкил қилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.