Шавкат Мирзиёев мева ва сабзавотлар экспортини йилига $5 млрд.гача етказишни топширди

Шавкат Мирзиёев мева ва сабзавотлар экспортини йилига $5 млрд.гача етказишни топширди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни чорвачилик ва боғдорчилик тармоқларини ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган мажлисни ўтказди. Унда Президент мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажмини йилига 65 млрд.долларгача етказишни топширди.

Йиғилишда Қибрай ва Тошкент туманларида 912 гектар ер ва 164 гектар токзор эскиргани ёки паст рентабелликка эга эканлиги қайд этилди. Бундан ташқари, фойдаланилмай ётган 1400 гектар лалми ер ҳамда 4040 гектар ғалла етиштириладиган ерлар борлиги ҳам аниқланди. Ушбу туманларда фаолият кўрсатаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишловчи 19 та корхона ярим қувватда ишлаётгани қайд этилди.

«Шу муносабат билан мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 55 та туманнинг барчасида мутлақо янги тизим жорий этилади», – дейилади Президент матбуот хизматининг хабарида. «Хусусан, бу туманларда ўз маҳсулотини ўз товар белгиси остида хорижга етказиб бераётган экспортчилар иштирокида кооперативлар ва қайта ишловчи корхоналар ташкил қилинади.Экинларни жойлаштириш кооперативларнинг таклифи асосида амалга оширилади, улар боғ ва токзорлар учун кўчатлар етказиб беришга, ҳосилдорликни оширишга ёрдам беради. Шу билан бирга ҳар бир боғдорчиликка ихтисослашган ҳудудда агротехникага ўргатувчи ўқув марказларини очиш вазифаси қўйилади».

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.