Йилига Ўзбекистон аҳолиси сони бошига 10 та контрабанда сигарет тўғри келади. Божхонада улардан фақат биттаси аниқланади

Йилига Ўзбекистон аҳолиси сони бошига 10 та контрабанда сигарет тўғри келади. Божхонада улардан фақат биттаси аниқланади

Тошкентдаги Compass савдо-кўнгилочар марказининг орқасида контрабанда сигаретлар савдоси амалга ошириладиган яширин бозор жойлашган. Бу сигаретлар билан тартибсиз ноқонуний майда савдодай кўриниши мумкин, бироқ аслида у контрабанда сигареталарини сотувчи шоу-румдан иборат. Савдогарлар сиз хоҳлаётган сигаретлар ҳажмини ёзади, кейин уларни бошқа нуқтада, баъзан эса контрабандачининг уйида олишади.

 

“Пештахтада” турли маркадаги сигаретлар бор – Esse, Mond, Parliament, Marlboro, Milano. Бир пачка сигаретанинг нархи чакана савдодагидан арзонроқ – ўртача 5000 сўм.

Сигаретлар пачкасида тамаки маҳсулотларининг истеъмоли зарарли экани ҳақида ўзбек ва рус тилларидаги маълумот йўқ. Нормаларга мувофиқ, бу маълумот пачканинг орқа ва олд томонидан камида 40% жойни эгаллаши керак. Шунингдек пачкаларда акциз маркалар ҳам йўқ, бу ЎзР қонунларининг бузилиши ҳисобланади.

Ўзбекистон аҳолиси сони бошига 10 дона контарабанда сигарет тўғри келади

2019 йилда Ўзбекистонда сигаретлар бозорининг ҳажми қарийб 10 млрд донани ташкил этмоқда. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, улардан 3,5% контрабанда маҳсулоти. Бундай маҳсулот асосан Тожикистон, Россия ва БААдан олиб келинади. Бу ҳақда юқорида тилга олинган шоу-рум пачкаларидаги ёзувлар далолат бермоқда: соғлиққа зарар ҳақидаги ёзувлар асосан рус ва тожик тилларида.

Compass СКМ ёнидаги тартибсиз “бозор” ҳам Ўзбекистон Президентининг фармонини бузмоқда, унга кўра “алкогол ва тамаки маҳсулотларининг таълим, спорт ва диний муассасалардан тўғри чизиқ бўйлаб икки юз метрдан ортиқ радиусда жойлашган савдо объектларида сотиш” тақиқланади. Сигаретлар ноқонуний савдоси бўладиган жойдан 150 метр масофада Қўйлиқ Ота масжиди жойлашган.

Божхона томонидан контрабанда сигаретларнинг 10 тасидан фақат 1 таси аниқланади

2019 йилнинг 9 ойи ичида Божхона қўмитаси томонидан сигарет маҳсулотлари контрабандаси бўйича 288 та ҳолатни аниқланган. Ушбу ҳолатлар бўйича қайд этилган пачкалар сони – 185 937. Бунда Божхона қўмитаси Anhor.uz томонидан охирги 5 йил учун сўралган мусодара қилинган контрабанда сигаретлари сони ҳақидаги ахборотни тақдим этмасдан, 2018-2019 йиллар билан чекланди холос.     

Олинмаган тушумлардан кўрилган зарар

Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра сигаретлар контрабандасидан давлатга етказилган зарар 49.7 млрд сўм миқдоридаги тўланмаган акцизларни ташкил қилади. Ҳисоб-китоблар маҳаллий 1000 дона сигаретга акциз ставкасидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилган: 141 500 сўм.
 
Дана Опарина

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.