Ўзбекистонда президент университетлари ташкил этилади

Ўзбекистонда президент университетлари ташкил этилади

Мамлакатда яқин йиллар ичида президент университетларини ташкил қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг раҳбарияти ҳамда олий ўқув юртларининг ректорлари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар беради Anhor.uz мухбири ЎзА агентлигига таянган ҳолда.  

Президент университетини ташқил қилиш 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида Олий таълим тизимини ривожлантириш концепциясида кўзда тутилган.

«Олий таълим қамровини кенгайтириш, олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш сифатини ошириш мақсадларида халқаро станлартлар ва миллий анъаналар билан биргаликда замонавий билимлар ва кўникмаларга эга мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрларни тайёрловчи президент университетини ташкил қилиш режалаштирилмоқда», – дейилади ҳужжатда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.