«RAVON» автомобили Россияда қимматлади. У ўша ерда йиғилиши ҳам мумкин

«RAVON» автомобили Россияда қимматлади. У ўша ерда йиғилиши ҳам мумкин

«Ўзавтомоторс» компанияси бир ярим йиллик танаффусдан кейин Россия бозорига Ravon бюджетли маркасини қайтармоқда. 2018 йил май ойида бозордан чиқиб кетган пайтдан бошлаб Ravon тахминан 150 минг рублга қимматлади, аммо Ўзбекистон концернининг Россияга режалари катта, у ҳатто ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш имконини ҳам кўриб чиқмоқда. Назарий жиҳатдан автомобиль Калининграднинг “Автотор” компаниясида йиғилиши мумкин, бироқ экспертлар унинг истиқболларига шубҳа билан қарамоқда.

– Россияга “Ўзавтомоторс” автомобилларини етказиб бериш 2018 йил май ойидан буён тўхтатилган. Аммо энди йил охиригача Россияда 7 мингта машина сотилади,- деди журналистларга “Ўзавтомарказ” бош директори Сарвар Қодиров. 2020 йилда 34 мингта автомобиль сотиш режалаштирилган, бу Ravon брендининг Россия бозоридаги улушини 2% га етказиш имконини беради.

«Коммерсантъ» газетаси журналистларининг қайд этишича, Ravon қайтганидан кейин унинг нархлари сезиларли даражада ошган: Chevrolet Spark автомобилининг минимал қиймати 646 минг рублни ($10,04 минг) ташкил қилади. Chevrolet Nexia нархлари 670 минг рублдан ($10,41 минг) бошланади. Chevrolet Cobalt 678 минг рублдан ($10,54 минг) сотилмоқда.

2022 йилга келиб “Ўзавтомоторс” компанияси моделлар қаторини ягона платформа базасида етти-саккиз автомобилгача кенгайтиришни режалаштирмоқда. Моделлар қаторини кенгайтиришдан ташқари “Ўзавтомоторс” машиналарни РФда йиғиш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда. Йиғиш майдонлари орасида  «Дервейс» заводи бор, кейин Петербургдаги GM заводини сотиб олиш варианти ҳам мавжуд. «Ъ» нашрининг қайд этишича, агар йилига 50 мингта ва ундан ортиқ машина даражасига чиқиш мақсади мавжуд бўлса, маҳаллий ишлаб чиқаришни ташкил қилишдан маъни бор, ҳозир эса таклиф қилинаётган ўзбек машиналари эски «Лада» даражасида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.