ИИББга ЙПХ ходими машинада уриб кетилган видеони жойлашган оператор шахсини аниқлаш топширилди

ИИББга ЙПХ ходими машинада уриб кетилган видеони жойлашган оператор шахсини аниқлаш топширилди

Кеча Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида «Ласетти» русумли автомобиль ҳайдовчиси 25 ёшли Анвар Р. йўл ҳаракатини тартибга солаётган ЙПХ инспекторини машинада уриб кетганди. ЙПХ ходими касалхонага ётқизилган. ЙТҲ ёзиб олинган видео эса тармоқда тарқалди.

ИИББ маълумотларига кўра, ушбу видео “ЙПХ инспекторининг жаҳлини чиқарган”. Лейтенант ИИББ бошлиғи номига “жабрланган ходимнинг ҳолатидан фойдаланиб, унинг розилигисиз воқеани видеога олган ва интернет тармоғига жойлаштирган” шахсга нисбатан чора кўришни сўраб рапорт берган.

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи томонидан ўз хавфсизлик хизмати бошқармаси ходимларига видеони олган ва тармоққа жойлаштирган кишига нисбатан қонуний чораларни кўриш учун унинг шахсини аниқлаш топшириғи берилди. «Ушбу факт бўйича тўпланган материаллар прокуратура органларига берилади», – дейилади ИИББ хабарида.

Оператор қайси норматив ҳужжатни бузганига аниқлик киритилмаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.