ОАВ: Махмуд Ражаб шартли равишда икки йил ва 3 ойга озодликдан маҳрум қилинди

ОАВ: Махмуд Ражаб шартли равишда икки йил ва 3 ойга озодликдан маҳрум қилинди

Мамлакатга диссидентлик китобларини когнтрабанда йўли билан олиб киришга уринишда айбланган ва кейинчалик ўзи ташкил қилган пиёда юриш пайтида хибсга олинган Хоразм вилоятида истиқомат қилувчи шоир ва журналист Махмуд Ражаб шартли равишда 2 йил ва 3 ойга озодликдан маҳрум этилди.

Ҳукм 18 октябрь куни Хоразм вилоят жиноий ишлар бўйича суди томонидан чиқарилди, дея хабар беради “Озодлик”, Махмуд Ражабга таянган ҳолда.

Журналистнинг сўзларига кўра, у Ўзбекистон Жиноят кодексининг 244 (“Оммавий тартибсизликлар”) ва 246 (“Контрабанда”) моддаларида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган. Уни суд залидан озод этишган. Махмуд Ражабнинг айтишича, у ҳукмга шикоят келтиришни режалаштирмаяпти, шунингдек муддат тугамагунича у республикадан ташқарига чиқа олмайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.