АОКАда тақиқланган ахборотни хабарнома олинган пайтдан бошлаб 24 соат ичида олиб ташлаш таклиф қилинди

АОКАда тақиқланган ахборотни хабарнома олинган пайтдан бошлаб 24 соат ичида олиб ташлаш таклиф қилинди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги “Бутунжаҳон интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 5 сентябрдаги № 707-сонли Қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорни жойлаштирди.

Унга кўра веб-сайт, веб-сайт ва (ёки) мессенжер саҳифалари эгаси, шу жумладан блогер хабарнома олинган пайтдан бошлаб 24 соатдан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлган ахборотни зудлик билан ўчириб ташлаши, шунингдек бу тўғрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигини хабардор қилишга мажбур.

Тақиқланган ахборотга эга сайтларни блокировка қилиш тартибини бу ерда кўриш мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.